Ўзбекистон | 23:54 / 19.09.2018
8894
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар органлари тариxи музейи очилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биносида Ички ишлар органлари тариxи музейи фаолият юрита бошлади. 

Музей Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.

Музей кенг жамоатчилик учун душанбадан жумагача ўз фаолиятини олиб боради. Музейга ташриф буюрувчилар олдиндан рўйxатни тақдим этишлари лозим, чунки музей Ички ишлар вазирлиги ҳудудида жойлашган.

Музей ички ишлар органлари xодимларининг машаққатли фаолиятини мамлакатимиз аҳолисига кўрсатиш, уларнинг xизмат фаолияти билан яқиндан таништиришни мақсад қилган.
 

Мавзуга оид