Ўзбекистон | 16:50 / 20.09.2018
6569
1 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат педагогика университетида Беларусь-Ўзбек таълим маркази очилди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги ўртасида имзоланган идоралараро олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ Тошкент давлат педагогика университетида Беларусь-Ўзбек таълим маркази ташкил этилди. 

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Беларусь-Ўзбек таълим марказининг тантанали очилиш маросимида Беларусь Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич, Белорусь давлат педагогика университети ректори Александр Жук бошчилигидаги делегация аъзолари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари иштирок этди. 

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Мазкур марказда талабалар беларусь халқининг маданияти, урф-одати, тарихи, беларус адабиёти ва санъати билан танишишлари, илм-фан ютуқлари ҳамда ўзлари учун зарур ахборотларни олишлари мумкин бўлади. 

Мавзуга оид