Жаҳон | 11:17 / 20.09.2018
17975
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ тарихидаги «энг ёмон хато» ҳақида маълум қилди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар қўшинларини Жорж Буш раҳбарлиги пайтида Яқин Шарққа киритиш АҚШ ҳукумати томонидан содир этилган «энг ёмон хатога» айланди. Бу ҳақда у Hill.TV берган интервьюсида билдирди.

«Президент Буш томонидан ташкиллаштирилган, мамлакатнинг Яқин Шарқдаги [ҳарбий] иштироки давлатимиз тарихида содир этилган энг ёмон хато бўлди», - дея айтиб ўтди Трамп.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ҳам Яқин Шарқдан қўшинларни олиб чиқишга қарор қилганида хатога йўл қўйган. Бироқ, Трампнинг таъкидлашича, «у ерда пайдо бўлиш» «энг катта» хато бўлган.

Америка етакчиси ўз фикрини бундай қарор АҚШга 7 трлн долларга тушгани ва бунда «миллионлаб» инсонлар ҳаёти барбод бўлгани билан изоҳлади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Клинтон Трамп Оқ уйни қандай қилиб «тозалаб ташлаши» мумкинлигини айтганди.

Мавзуга оид