ОАВ: Ўзбекистон «Дўстлик» НЎПда қирғизистонликлар учун дарвозани ёпиб қўйди (видео)
Қирғизистонликлар Ўзбекистон ҳудудига киритилмаяпти. «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктидан (НЎП) олинган видеони вазиятга гувоҳ бўлганлардан бири Facebook’да эълон қилди, деб хабар бермоқда «Вечерний Бишкек».
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ўз уйларига қайтишга ҳаракат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳам «асирда» қолиб кетган.
«Биз Қирғизистон чегарасидан муаммоларсиз ўтдик. Бироқ, бизни Ўзбекистон ҳудудига киритишни хоҳлашмаяпти. Ўзбекистон узоқ вақт давомида бетараф ҳудудда одамларни иссиқда ушлаб турибди. Бундай ҳолатга нима сабаб эканини йиғлаётган болалар, аёллар ҳамда эркаклар ҳеч ким тушунтиргани ҳам йўқ», - дейди фойдаланувчи.
Таъкидланишича, видео 21 сентябрь куни мобил телефон камерасига олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг ўзбеклар савдо қилувчи туманида блокпостлар қўйилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
14:40 / 16.09.2024
Германия чегараларида умумий танланган назорат жорий этиляпти
20:33 / 14.09.2024