Фан-техника | 20:50 / 24.09.2018
11204
1 дақиқада ўқилади

Samsung 4 та асосий камерали смартфон чиқармоқчи 

Huawei томонидан 3 та асосий камерали P20 смартфони, кўринишича, гаджетлар ишлаб чиқарувчи компанияларнинг навбатдаги пойгасини бошлаб берган. Samsung  3 та модулли асосий камерали смартфонни яқинда тақдим қилган бўлса, энди гапларга қараганда, орқа томонида 4 та камера модули бўладиган қурилмани тақдим қилмоқчи.

Galaxy A9 (Star/Pro) деб ном оладиган смартфон 11 октябрда расман тақдим қилинади. AllAboutSamsung немис ресурсининг маълумотларига кўра, смартфоннинг асосий камераси 20 Мпли бош модул, 120 градусли бурчак остида олувчи 8 Мпли, ҳамда 10 ва 5 Мпли модуллардан иборат. Шунингдек, камера 24 Мпли олд камера билан таъминланади.

Шунингдек, смартфон 6,28 дюймли Super AMOLED-дисплей, 8 ядроли процессор Qualcomm Snapdragon 660 ҳамда 3720 мА-соат сиғимли аккумулятор олади. 

Мавзуга оид