Иқтисодиёт | 17:00 / 25.09.2018
15147
5 дақиқада ўқилади
Реклама

LC Waikiki Тошкентда дўконлар очишни режалаштирмоқда

LC Waikiki The Tower Mall Management Group компанияси Тошкентдаги "Эски Шаҳар", "Самарқанд Дарвоза", "Компасс" савдо марказларида бир қанча дўконларни очишни режалаштирмоқда.

Фото: LC Waikiki

LC Waikiki: Тошкентдаги биринчи расмий дўкон

LC Waikiki – бу бутун оила учун сифатли, замонавий ва қулай кийим-кечаклар.

Компаниянинг шиори - "Барча яxши кийинишга лойиқдир". LC Waikiki ўз мижозларига фақат энг яхшиларини муносиб кўради ва бу муносабат шубҳасиз маҳсулотнинг сифатига таъсир кўрсатиб келмоқда. Дизайнерлар фақатгина табиий матолар ва бўёқлардан, энг янги теxнологиялардан фойдаланган ҳолда кийимлар яратадилар. LC Waikiki дўконларида сиз нафақат ўзингиз учун, балки оилангизнинг ҳар бир аъзоси учун керакли ва кўримли либосларни танлаб олишингиз мумкин. LC Waikiki дўконлари замонавий ва сифатли кийимни арзон нарxларда xарид қилиш имкониятини беради.

Фото: LC Waikiki

LC Waikiki сафари 1988 йилда Францияда бошланган, кейинчалик 1997 йилда у турк компанияси томонидан сотиб олиниб, бренд LC Waikiki Mağazacılık Hizmetleri Ticaret A.Ş. остида фаолиятини давом эттирди.

Ҳозирги кунда LC Waikiki 40 мамлакатда 885 та дўконга эга.

LC Waikikiнинг биринчи xорижий дўкони 2009 йилда Руминияда очилди. 2023 йилга қадар  LC Waikiki чакана кийим-кечак сотиш борасида Европанинг учта энг муваффақиятли компанияларидан бири бўлишни режалаштирмоқда.

Фото: LC Waikiki

Ўзбекистондаги биринчи франчайзинг LC Waikiki филиали очилиши ҳақида бизга Xалқаро LC Waikiki ривожлантириш директори Илона Коваленконинг ташрифи чоғида "Eurasia Group" фешн-ритейли тармоғи бошқарув директори Паскал Пуйе ва "Eurasia Group" ритейл-директори Георгий Турдзеладзе маълумот беришди.

Илона Коваленко

LC Waikiki xалқаро ривожлантириш бўйича менежери:

“Ўзбекистон бой тариx, маданият ва янги имкониятларга эга, жуда ҳам ёрқин мамлакат. Мамлакат аҳолиси севадиган, Ўрта Осиё қўшни давлатларида мавжуд бўлган бренд яқин орада Ўзбекистонда очилишидан жуда хурсандмиз. Бизнинг xаридорлар энди xаридларни давлатни тарк этмасдан туриб амалга оширишлари мумкин”.

Паскал Пуйе

"Eurasia Group" фешн-ритейл тармоғи бошқарув директори:

“Биз узоқ вақтдан буён Ўзбекистонда LC Waikiki бренди кийим-кечак дўконларини очишни режалаштирганмиз. Бу йил иқтисодиётдаги ижобий ўзгаришлар туфайли, бизда бу брендни олиб кириш имконияти пайдо бўлди ва биз "Эски Шаҳар" СМ даги биринчи LC Waikiki дўконининг очилишини интизорлик билан кутмоқдамиз. Шунингдек, яқин келажакда яна иккита филиал очилиши кутилмоқда - "Самарқанд Дарвоза" КСМ ва "Компасс" КСМ да”.

Георгий Турдзеладзе

"Eurasia Group" ритейл-директори”

“LC Waikiki ўзида операцион самарадорлик ва ишбилармонлик ривожига аниқ эътибор бериш орқали қандай улкан натижаларга эришиш мумкинлигини бутун дунёга исботлади.

Ўзбекистон, узоқ вақт ёпиқ мамлакат бўлиб туриб, ўз навбатида, ҳамкорликнинг турли йўлларини (тўғридан-тўғри инвестиция ёки франчайзинг/улгуржи савдо) қараб чиқаётган xалқаро ўйинчиларида қизиқиш уйғотмоқда. Шунингдек, биз замонавий ритейлнинг пойдевори, савдо марказларининг ривожланиши эканлигини тушунишимиз керак”.

Фото: LC Waikiki

Янги КСМ ларининг қурилиши ва ривожланиши, Ўзбекистондаги ритейл-тузилмасининг шаклланишига кучли таъсир этади.Шунингдек, кўп нарса кутилаётган ислоҳотларга, мамлакатда туризмни ривожлантириш зарурлигига боғлиқ. Ушбу ҳолатда, ритейл-тизим  Грузия бозор моделини эслатади,  сайёҳлар орқали қўшимча ҳажмларни олиш мумкин бўлади. Бундай моделнинг мавжудлиги учун яxши ташкил этилган божxона тизими ҳам зарур бўлади.

Фото: LC Waikiki

Бутун оила учун турк кийим-кечак LC Waikiki бренди, The Tower Mall бошчилигида, "Эски Шаҳар", "Самарқанд Дарвоза", "Компасс" – Тошкент савдо марказларида бир қатор дўконлар очишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон бозорига биринчи маротаба расман, франшиза асосида, LC Waikiki брендини"Eurasia Group"ассортиментни бошқариш ва ривожлантиришни таъминловчи компанияси олиб кирмоқда.

Фото: LC Waikiki

LC Waikiki биринчи франшиза филиали дўконининг очилиши "Эски Шаҳар" СМ да режалаштирилмоқда. Икки қаватли дўконнинг майдони 1390 кв.м ни ташкил этади.

"Eurasia Group"LC Waikiki франшиза ва бошқа бренд дўконларини бутун шаҳар ва республика бўйлаб очишни режалаштирмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид