Ўзбекистон | 11:42 / 25.09.2018
8170
1 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирлигида янги лавозим тайинлови амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида янги лавозим тайинлови юз берди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ТИВ Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида Стратегик таҳлил ва режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Фаррух Турсуновни таништирган. 

У бунга қадар Ўзбекистоннинг Япония ва Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВда янги лавозим тайинлови рўй берганди. 

Мавзуга оид