Песков Путиннинг Ўзбекистонга тайёрланаётган ташрифи ҳақида гапирди
Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда, у ҳозирда юқори даражадаги тайёргарликда, дея маълум қилди давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
«Ўзбекистонга ташриф чиндан ҳам тайёргарликнинг жуда илғор босқичида. Биз тегишли баёнот билан чиқамиз», - дея маълум қилди Песков журналистларга. У шу йилнинг октябрь ойида президентнинг республикага эҳтимолий ташрифи ҳақидаги саволга шундай жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев ва Путиннинг охирги учрашуви жорий йилнинг июнь ойида Хитойнинг Циндао шаҳрида ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари етакчилари саммитида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтади.
Вазирликнинг хабар беришича, Россия президентининг расмий ташрифи доирасида Россия-Ўзбекистон биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилади.
Мавзуга оид
18:06
Тошкентдаги мактабда бошланиб вазирлар даражасига чиққан можаро – нималар бўлди?
12:00
Reuters: Россия Хитойда яширинча янги УУА моделини яратди
11:20
ОАВ: Россия Қатар иштирокида тўққиз нафар болани Украинага топширди
01:07