Сильвио Берлускони футбол клуби сотиб олди
Италиянинг собиқ бош вазири ва “Милан” футбол клубининг собиқ эгаси Сильвио Берлускони Италиянинг 3-дивизиони – С серияда иштирок этувчи “Монца” клубини сотиб олди. Бу ҳақда асосчиси Берлускони ҳисобланувчи Fininvest SpA холдинги баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Football Italia нашри маълум қилди.
Холдинг клубнинг 100 фоиз акциясини сотиб олган. Клубнинг янги директорлар кенгашига “Монца”нинг собиқ президенти Никола Коломбо бошчилик қилади, унинг таркибига Берлусконининг укаси Паоло, “Милан”нинг собиқ вице-президенти Адриано Галлиани кирган. Галлиани шунингдек клубнинг бош директори лавозимини эгаллайди.
1912 йилда ташкил этилган “Монца” клуби ҳеч қачон А серияда иштирок этмаган. Клуб энг юқори натижага 1955/1956 йиллардаги мавсумда Б серияда 3-ўринни эгаллаган ҳолда эришган.
Берлускони 1986 йилдан 2017 йилгача “Милан”нинг эгаси бўлган. Клуб бу йиллар давомида 8 марта Италия чемпионатида ва 5 марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. Берлускони клубни 2017 йилда хитойлик тадбиркор Ли Юнхунга 860 млн долларга сотиб юборган.
Мавзуга оид
14:34 / 24.12.2021
«Имконсиз ишларни қила оладиган одам». Берлускони Италия президенти бўлиши мумкинми?
19:09 / 16.03.2019
ОАВ: Берлускони иши бўйича гувоҳлик бериши керак бўлган аёл радиоактив моддалардан заҳарланиб вафот этган
09:21 / 08.03.2019
Берлускони яна коррупцияга алоқадорликда гумонланмоқда
10:11 / 21.05.2018