Тожикистон президенти МДҲ давлат раҳбарлари учун кечки сайр ташкил этди (фото, видео)
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари ва МДҲга аъзо давлатлар етакчилари кенгаши йиғилиши иштирокчилари делегацияси раҳбарлари учун Дўстлик кечасини ташкиллаштирди.
Дўстлик кечасида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, Молдова раҳбари Игорь Додон, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Россия етакчиси Владимир Путин, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан биргаликда кечки сайрга чиқди. Улар Тожикистон маҳсулотлари кўргазмаси билан ҳам танишишган.
Кўргазмада Тожикистоннинг мева-сабзавотлари, қуруқ мевалари, асали ва бошқа маҳсулотлари тақдим этилди.
Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва миллий таомлари кўргазмаси ушбу давлат ҳукумати қароргоҳида ташкил этилди.
Тадбирда таъкидланишича, тақдим этилган маҳсулотлар экспортга чиқарилади, Тожикистон эса МДҲга аъзо ва бошқа барча манфаатдор давлатлар билан юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етказиб бериш мақсадида ҳамкорлик қилишга тайёрдир.
Мавзуга оид
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
16:41 / 03.11.2024
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:50 / 31.10.2024