«Умуман тушунарсиз». Венгрия ТИВ раҳбари Украина бўйича баёнот берди
Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Петер Сийярто Украина ўз қўшинларини Венгрия билан чегарага кўчириш ниятида экани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.
Венгрия ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, мамлакат ушбу маълумот тарқалгани туфайли бироз тушунарсиз ҳолатда турибди.
«Улар НАТОга аъзо бўлган давлат билан чегарага ўз қўшинларини кўчираётгани жуда ноодатий ҳолатдир. Бунда қандай маъно бор - сиз улардан сўрашингиз керак, мен жавобни билмайман», - деди Сийярто.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия - Украина зиддияти кучайгани, Венгрия таҳдид билан чиққани хабар берилганди.
Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Петер Сийярто Будапешт Киевнинг ҳаракатларига худди ўзидек жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирган.
Мавзуга оид
10:46
Трамп Украина бўйича музокаралар учун махсус вакил тайинлайди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024