Жаҳон | 20:37 / 01.10.2018
3563
1 дақиқада ўқилади

Facebook сунъий онг соҳасидаги бўлинмаси ходимлари сонини икки бараварга оширмоқчи

Иллюстратив фото

Facebook 2020 йилга келиб ўзининг сунъий онг яратиш бўйича тадқиқотлар ўтказувчи бўлинмасидаги (FAIR) ходимлар сонини икки бараварга оширмоқчи. Бу ҳақда ушбу гуруҳ раҳбари Йанн Лекан Forbes журналига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг айтишича, айни пайтда FAIR (Facebook Artificial Intelligence Research) бўлимида 180-200 нафар ходим ишламоқда, яқин икки йил ичида эса уларнинг сони 400 нафарга етказилади.  

FAIR сунъий онг соҳасида фундаментал тадқиқотлар билан шуғулланади. Унинг айрим ишланмаларидан Facebook "маҳсулотлари"да фойдаланилмоқда.

Компания раҳбарияти Facebook мазкур йўналишда ушбу соҳадаги бошқа фирмалар билан кучли рақобатга дуч келмоқда. 

"Бизга энг яхшилар керак... В албатта, ёрқин истеъдодлилар учун рақобатчилар билан кўп кураш олиб боришимизга тўғри келади. Баъзида ғалаба қозонамиз, баъзан эса мағлуб бўламиз", - деган Нью-Йоркдаги FAIR бўлинмасининг раҳбари Роб Фергас.

Мавзуга оид