Жаҳон | 19:57 / 04.10.2018
10054
2 дақиқада ўқилади

“Домодедово” ўрнига “Внуково”га учишни истамаган йўловчилар авиачипталарни жаримасиз қайтариб беришлари мумкин

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Москвадаги аэропортнинг “Домодедово”дан “Внуково”га ўзгартирилиши ноқулайлик туғдирган йўловчилар авиачипталарни жаримасиз қайтариб беришлари мумкинлигини маълум қилди.

“Москвадаги аэропортнинг “Домодедово”дан “Внуково”га ўзгартирилиши туфайли ноқулайликлар юзага келганда, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Сизга учиш санаси 2018 йилнинг 28 октябридан бошлаб Ўзбекистондан Москвага бориш ва қайтиш бўйича қатновларга олинган авиачипталарни қўшимча жарималар тўламаган ҳолда қайтариб бериш имконини беради. Ушбу қоида учиш/қўниш пунктида Домодедово аэропорти кўрсатилган авиачипталарнинг бутун амал қилиш муддати давомида татбиқ этилади”, дейилади МАК хабарида.  

Хабарда айтилишича, авиачипталарни уларни xарид қилган жойда қайтариб топшириш мумкин. Онлайн xарид қилинган авиачипталар, улар xарид қилинган сервис ёрдамида белгиланган тартибда қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Ўзбекистондан Москва шаҳрига барча рейслари “Домодедово” аэропортидан “Внуково” аэропортига ўтказилганди.

Мавзуга оид