Apple ва Amazon ўз техникаларида Хитой жосуслик чиплари борлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Apple, Amazon ва Supremico компаниялари компьютерлари ҳамда бошқа электрон қурилмаларида Хитойдан жосуслик чиплари мавжудлиги ҳақидаги хабарга аниқлик киритувчи баёнот билан чиқишди. Бу ҳақда Bloomberg компаниялар баёнотларига асосланиб ёзмоқда.
Компанияларнинг баёнотларига кўра, уларнинг вакиллари ўз техникаларида ҳеч қачон ҳеч қандай шубҳали чипларни топишмаган.
Ўз навбатида, Хитой Ташқи ишлар вазирлигидан таъкидлашларича, Пекин халқаро киберхавфсизлик нормалари ҳимоячиси саналади ва бу соҳада жаҳон ҳамжамияти биргаликда иш олиб боришининг тарафдоридир. Шунингдек, вазирликдан эслатишларича, 2011 йилда БМТга «Ахборот хавфсизлиги соҳасида хатти-ҳаракатлар халқаро кодекси»ни қабул қилиш таклифи билан чиққан.
Аввалроқ, Bloomberg Марказий разведка бошқармаси Apple ҳамда Amazon компьютерлари ва гаджетларида жосуслик чипларини топгани, улар техникаларга Хитойда ўрнатилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
22:57 / 28.09.2024
Apple OpenAI компаниясини молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортди
12:14 / 26.09.2024
iPhone 16'даги ўзгаришлар ва “понт” учун 3 карра тўлов — Apple кутилмаларни оқлаяптими?
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
21:48 / 18.09.2024