Жаҳон | 17:20 / 07.10.2018
47899
2 дақиқада ўқилади

Лондон буткул сув остида қолиши мумкинми?

Глобал исиш туфайли Лондон кучли сув тошқини остида қолиш хавфида. "Насронийлар ёрдами" журналида келтирилган маърузада шу ҳақида маълум қилинган.

Фото: Pixabay

Манбада таъкидланишича, глобал исиш натижасида ҳаво ҳарорати 1,5 даражадан ортиққа исиган тақдирда, денгиз сатҳи 40 сантиметр ва ундан-да кўпроққа кўтарилиши мумкин. Экспертларнинг сўзларига кўра, бу каби иқлим ўзгаришлари сабабли қатор йирик шаҳарлардаги муаммолар, хусусан ер юзасининг пасайиши ва нотўғри лойиҳалаштириш вазиятни янада мураккаблаштиради. 

Ҳужжатда келтирилишича, Буюк Британия пойтахти ҳукумати тобора кўпроқ шаҳарнинг сув тошқинидан асосий ҳимояси ҳисобланган Темза тўсиғидан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Тўғон эндигина қурилган 1984 йилда ундан йилига уч мартадан ортиқ фойдаланмаслик режалаштирилган эди, бугунга келиб эса у йилига олти-етти марта қўлланилмоқда.

Темза тўсиғи
Фото: Getty Images

Бундан ташқари, экспертлар маълумотларига кўра, Хьюстон, Шанхай, Бангкок, Жакарта, Манила, Лаос ва Дакка кабилар ҳам сув тошқини хавфи остида.

Мавзуга оид