Жамият | 12:33 / 08.10.2018
7206
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Темир йўл вокзалларида реклама жойлаштиришнинг янги сирлари – биз сизга ёрдам берамиз

Фото: Railway Media

Дўстларимиздан фаолиятлари давомида бизнесларини ривожлантириш мақсадида турли хил реклама турларини танлаб кўрганликлари ҳақида кўп эшитганмиз.

Аксарият одамлар “фойдасиз” бўлди деб реклама қилишни тўхтатиб қўйишади. Бунинг сабаби нимада? Яхшилаб эътибор берилса, улар реклама жойлаштиришдан олдинги тайёргарлик вақтида қатор жиддий хатоликларга йўл қўйганликлари равшанлашади.

Фото: Railway Media

Бир ўйлаб кўринг, сизнинг харидорингиз ким, ёши нечада, қаерда яшайди, нималарга қизиқади? Хизматингиз уларга қайси муаммосини ечишда ёрдам беради, неча пул беришга тайёр эканлигини ўрганмасдан қаерга шошиляпсиз?

Фото: Railway Media

Дўстим, ички қўрқувингиз, маркетинг ва реклама соҳасида етарли билимга эга эмаслигингиз тўғри танлов қилишингизга тўсқинлик қилмоқда. Масалан, сиз қуйидаги “баҳоналар” билан банд бўлиб қолгансиз:

•  Реклама пулини тежасам (умуман ишлатмасам) марра меники;

•  Менинг харидорим поездда юрмайди;

•  Умримда бир марта ҳам реклама қилмаганман;

• Вой, темир йўл вокзалларида реклама жойлаштириш мумкинми?! Билмаган эканман;

• Темир йўл вокзалига реклама жойлаштириш учун кимга мурожаат қилишни билмайман-да!

Фото: Railway Media

Кузатувларимиздан  кўпчиликда янги реклама турини синаб кўришга бўлган қўрқув жуда кучли эканлиги маълум бўлди. Сабаби “биз” ҳам эл қатори бажариб турган ишларни қилишимиз (қайтаришимиз) керак, “пистончи” бориб рекламасини  “фалончи” жойда жойлаштирибди, бор сен ҳам ўша ерда рекламамизни қўйиб келгин, деб ходимларимизга буйруқ берамиз.

Сиз ривожланишни жудаям истайсиз-у, лекин  янги реклама турларини синаб кўришдан қўрқасиз.

Фото: Railway Media

Дўстим, 100 фоиз ҳамма нарсани билишингиз шарт эмас ва бу уятли ҳам эмас. Бундай олиб қаралса, буни ҳеч ҳам айбли жойи йўқ.

“Куйиб қоламан” деган қўрқув туйғусини енгишда сизга ёрдам берамиз. Биргаликда ишлаб, реклама жойлаштириш стратегиясини тузиб чиқамиз. Дизайн тайёрлашда фойдали маслаҳатлар берамиз, рекламанинг унумдорлигини ўлчаймиз.

Фото: Railway Media

Келинг, бундай муҳим қадамни биргаликда, маслаҳат қилиб, реклама режасини тузиб чиққан ҳолда ташлайлик. Бизнинг телефон рақамимиз ҳали ҳам ўша: (+998 90) 357 57 00.)

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид