Жамият | 14:01 / 11.10.2018
36158
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Соч тўкилишининг асосий 5 сабаби!

Фото: MinoX

Сoч тўкилиши қариш билан боғлиқ бўлган табиий жараён бўлишига қарамай, дунёга машҳур “Medical News Today” журнали маълумотларига кўра, айни даврда дунё бўйлаб 50 фоиз эркаклар бирон бир турдаги соч тўкилиши важидан азият чекмоқда. Албатта, айни даврда сиз ҳам ўз сочларингизнинг сийраклашиб қолганидан хавотирдадирсиз, лекин кўнглингизни хотиржам қилиш учун айтишимиз мумкинки, инсон ўз сочларининг 50 фоизидан кўпроғини йўқотмагунича, бошқалар назарида у инсон “кал” сифатида кўринмайди.

Ҳали ҳам вақт ва имкон бор!

TM Minox мутахассислари сизга соч тўкилишининг жуда оддий, лекин асосий ва муҳим сабабларини айтиб ўтадилар.

Фото: MinoX

Стресс

Бирон ҳолатдан хавотирланиш ёки сиқилиш. Аксарият ҳолларда, ўрта ёшдаги инсонларда соч тўкилишига давомий уйқусизлик, депрессия ёки асабийлашиш сабаб бўлиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси соч толаларининг ўсишини секинлашишига ёки умуман тўхташига олиб келади. Бунда соч фолликуллари бутунлай ўлгандан кейин, яъни сиқилишдан бир неча ҳафта ўтгандан кейин тўкилишни бошлайди. Шу сабабли, психик ва эмоционал ҳолатга алоҳида эътибор қаратиш, асабийлашишга сабаб бўладиган ҳар хил ҳолатлардан ва кайфиятга салбий таъсир кўрсатадиган омиллардан қочиш соч тўкилишининг олдини олиш учун жуда ҳам зарур ҳисобланади. Батафсил... 

Фото: MinoX

Нотўғри овқатланиш

Танамизда озиқ моддаларнинг етишмаслиги соч тўкилишининг яна бир асосий омилларидандир. Кўпгина ёшлар парҳез қилиш мақсадида ёки ошқозон муаммолари сабабидан гўшт маҳсулотларидан ўзларини тиядилар. Оқсиллар сочлар ҳаётийлигининг асосий манбаи ҳисоблангани боис гўшт ва гўштга муқобил озуқалар билан, аввало, доимий ўзимизни ва сочларимизни озиқлантириб туришимиз зарур. Умумий ҳолда, киши организми етарлича витаминларни қабул қилмаса, албатта, бунинг асорати тездагина соч, тирноқ, тиш кабиларда ўзини намоён этади. Батафсил...

Жигар муаммолари

Инсон жигарининг соғломлиги киши ҳуснини белгиловчи омилдир. Инсон жигари фаолияти ва инсон терисидаги “себум”, яъни терини ёғлаб турувчи модда даражаси ўртасида боғлиқлик мавжуд. Инсон ёши ўтгани сари, жигар фаоллиги сустлашиб боради. Бу сустлашиш тўғри овқатланмаслик, алкоголь истеъмоли, дори воситалари истеъмоли, чекиш ва ифлосланган ҳаводан нафас олиш таъсирида янада кучайиб боради. Шунинг учун, инсон жигари муаммоларининг даф этилиши, ўз ўрнида тери ва соч соғломлигини кафолати бўлиб хизмат қилади.

Toксинлар

Токсинлар нима? Булар паст даражадаги концентрацияларда танага зарар етказадиган биологик ёки кимёвий моддалардир. Металл токсинлар ҳозир жуда кенг тарқалган. Токсик таъсирларнинг энг кенг тарқалган манбаларидан бири бу оммавий ифлосланишдир. Ҳаво ифлосланишидан, айниқса, соч фолликуллари азият чекади: сочлар нозиклашади ва синувчан бўлиб қолади. Тадқиқот натижалари, сўнгги минг йилликда аёллар сочларининг тўкилиши шаҳарлараро тарқалган токсинлар билан бевосита боғлиқлигини кўрсатмоқда. Тутун, қўрғошин, никель ва олтингугурт диоксиди каби токсинларнинг аксарият турлари таъсири шаҳар аҳолисига қимматга тушмоқда.

Сигарет тутунидаги токсинлар терига, тирноқларга, тишларга ва ҳатто соч ўсишига катта таъсир кўрсатади. Аниқроқ айтганда, соғлом сочларга эришиш учун ушбу одатни имкон қадар тезроқ йўқ қилиниши тавсия этилади.

Бош терисидаги қон айланишининг сустлиги

Соч ўсиши учун озуқа моддалари зарур ва ушбу озуқа моддалари бош терисига капилляр майда қон томирлари орқали етказилади. Агар кичик капилляр қон томирлари орқали сочга ўтадиган қон миқдори камайса, сочни яралишида зарур бўлган моддалар ҳам камаяди. Ўз-ўзидан қон оқимининг камайиши сочларнинг тезкор қаришига сабаб бўлади. Бу ҳолатни инсон қариган сари унинг териси капиллярларида қон камайиши натижасида сочлари тўкилиши билан ҳам тушунтириш мумкин. Чекиш, атроф-муҳит таъсирлари, нотўғри овқатланиш ва бошқа омиллар бош терисидаги қон  ҳажмини камайтиради. Асосий қарши чора сифатида спорт билан шуғулланиш, бош терисини массаж қилиш кабиларни қўллаш мумкин.

Бундан ташқари соч тўкилишига ирсият, камқонлик, баъзи турдаги дори воситаларининг мунтазам истеъмоли, атроф-муҳитнинг агрессив омиллари таъсири, қалқонсимон безнинг турли касалликлари ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Агар Сизга сочлар бўйича шифокорнинг ёрдами зарур бўлса, TM Minox мутахассислари +99895 142 08 01; +99895 143 08 01; +99871 200 08 01 рақамлари орқали Сизга ўзларининг БEПУЛ тавсия ва йўлланмаларини беришга тайёр!

Фото: MinoX

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг ва соч ечимлари бўйича энг янги маълумотлардан хабардор бўлинг:

ТЕЛЕГРАМ, FACEBOOKODNOKLASSNIKIINSTAGRAM 

Телеграм буюртма: ТЕЛЕГРАМ

Электрон почта: info@minox.uz

БИЗ СИЗГА КЎМАК БЕРИШДАН МАМНУНМИЗ.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид