Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз онага вилоят ФВБ ёрдам кўрсатди
Ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш тадбирлари давомида яна бир ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг хонадони таъмирлаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг 2018 йил 15 августдаги 04-2001-сонли топшириғи асосида шаклантирилган Республика ишчи гуруҳи томонидан уйма-уй юриш жараёнида аниқланган Наманган вилояти, Навбаҳор тумани, “Пахтакор” маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз она Замира Ҳамроеванинг қурилиши чала қолган хонадони Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳашар йўли билан таъмирлаб берилди.
Хонадонда яшаш шароити мавжуд бўлмаганлиги сабабли З.Ҳамроева ёлғиз фарзанди билан 7 йилдан буён ижарада яшаб келган ва уйини таъмирлашда тегишли ташкилотларга ёрдам сўраб қилган мурожаатлари эса эътибордан четда қолиб келган. Жами 6 сотихга эга ушбу хонадон, 14 кунлик қисқа муддатда тўлиқ таъмирланиб, уйнинг том қисми шифер қилинди, атрофи девор билан ўралди ва замонавий эшик-дераза ҳамда дарвоза ўрнатилди.
Бундан ташқари, З.Ҳамроеванинг хонадони табиий газ ва электр энергиясига уланди. Иссиқхона қуриш учун жой ҳам тайёрланди, ободонлаштириш ишлари тўлиқ якунига етказилди.
Мавзуга оид
18:41 / 05.11.2024
Болаларни оила камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади
18:10 / 19.10.2024
Ёлғиз кексаларга ва ногиронларга шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади
18:04 / 02.09.2024
Хорижда қаровсиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
21:39 / 02.02.2024