Жаҳон | 12:16 / 13.10.2018
8665
1 дақиқада ўқилади

Непалда тўққиз нафар альпинист ҳалок бўлди

Фото: Wikipedia

Непалнинг ғарбида жойлашган тоғларда тўққиз нафар альпинист ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Himalayan Times хабар қилмоқда.

Фожиа Дхаулагири тоғ тизмасининг жанубий ён бағрида содир бўлган. 3500 метр баландликда жойлашган сайёҳлар лагерига кўчки тушган, шундан сўнг қор бўрони бошланди.

Қутқарув вертолёти 13 октябрь куни эрталаб юборилган.

Июль ойида россиялик икки альпинистлар Покистондаги 7145 метр баландликда жойлашган Латок 1 тепалигига чиқишди. Улардан бири, Сергей Глазунов тоғдан тушиб кетди ва ҳалок бўлди. Иккинчи россиялик - Александр Гуков - қутқарилди. Узоқ вақт давомида вертолётлар ёмон об-ҳаво шароити туфайли уни чиқариб олишолмади. Альпинист касалхонага оғир аҳволда олиб борилди.

Мавзуга оид