Жаҳон | 19:46 / 15.10.2018
40839
2 дақиқада ўқилади

Учинчи жаҳон уруши АҚШ сабабли коинотда бошланиши мумкин – олимлар

Америкалик астрофизик Нил Деграсс Тайсоннинг айтишича, ҳозирда орбитада бўлган 1700 объектнинг ярмидан кўпроғи АҚШга тегишли бўлиб, улардан бирортасининг тасодифий шикастланиши ҳам ўзаро ядровий зарбалар берилишига олиб келиши мумкин. Олимнинг фикрича, ядровий уруш бевосита ва билвосита шакл олиши мумкин. Биринчи ҳолатда объектларнинг жисмонан йўқ қилиниши юз берса, иккинчисида сунъий йўлдошларни бошқариш электрон тизимига киберҳужумлар содир этилиши мумкин.

Олимнинг тушунтиришча, АҚШ сунъий йўлдошларининг бешдан бир қисми ҳарбийларга тегишли бўлиб, АҚШ армияси оёғи етган дунёнинг исталган ҳудудида қўшинларни самарали бошқариш учун жавоб беради. Астрофизикнинг таъкидлашича, 1-2 та сунъий йўлдошнинг ишдан чиқиши оддий америкаликларнинг ҳаётига таъсир қилмаслиги, бироқ катта миқдорда йўқ қилиниши АҚШни “тош асри”га қайтариши мумкин – бунда телефонлар, банкоматлар, интернет ва навигация ишламай қўяди.

Олимларнинг таъкидлашича, АҚШда коинот кучларининг яратилиши коинот қурилмалари билан ишлашни бир неча марта соддалаштириши мумкин, бироқ коинотда тўсатдан уруш бошланиши ва Ердаги тўқнашувларга айланиб кетиши хавфи ҳамон сақланиб қолмоқда.

Мавзуга оид