Жамият | 15:48 / 17.10.2018
24130
1 дақиқада ўқилади

Андижонда 5 ёшли фарзандининг умрига зомин бўлган аёл қўлга олинди

2018 йил 16 октябрь куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси Ш.В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида унинг танасини турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб, жароҳат етказган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада З.К. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ш.В. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид