Спорт | 15:47 / 18.10.2018
6358
1 дақиқада ўқилади

Кокорин ва Мамаев озод қилиниши мумкин

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев суд томонидан қўлланган эҳтиёт чорасини ўзгартиришни истаяптилар.

«Улар уй қамоғига ўтказиш ҳақида илтимоснома киритишди ва бундай қарор қабул қилиниши мумкин», – деди Москва шаҳрининг инсон ҳуқуқлари бўйича мутасаддиси Татьяна Потяева.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни ака-ука Кокоринлар ва Мамаев Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг мулозими Денис Пак ва НАМИ ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни дўппослашган эди. Бу можародан бироз олдин эса «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисига ҳужум қилишган. Жабрланганлар турли тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бу иш юзасидан Москва полицияси 213-модда (Безорилик) бўйича жиноят иши очди ва суд иштирокчиларни 8 декабрга қадар ҳибсга олди. Айбдорларга 7 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.

Мавзуга оид