Россия ҳақида энг қизиқарли 15 та факт
1. Россия – дунёдаги энг катта мамлакат бўлиб, унинг майдони 17 075 400 квадрат километрни ташкил этади. У АҚШдан 1,8 марта катта. Россия ҳудуди Плутон сайёрасининг майдонига деярли тенг.
2. Дунёдаги энг катта фаол вулқон – “Ключевская Сопка” Россияда жойлашган. Унинг баландлиги 4 километр-у 850 метр.
3. Санкт-Петербург метроси - дунёдаги энг чуқур метро. Унинг ўртача чуқурлиги 100 метрга тенг.
4. Санкт-Петербургдаги кўприклар Венециядагига қараганда уч марта кўп.
5. Транссибирь темир йўл магистрали – дунёдаги энг узун темир йўл. Москвани Владивосток билан боғловчи Буюк Сибирь йўлининг узунлиги 9 298 километр бўлиб, 87 та шаҳар ва аҳоли масканлари орқали, 8 та вақт зонасини, 16 та дарёни кесиб ўтади.
6. Сибирнинг Байкал кўли – дунёдаги энг чуқур кўл ва сайёрадаги энг йирик чучук сув манбаи. Байкалда 23 минг километр куб сув бор. Дунёнинг барча йирик дарёлари - Волга, Дон, Днепр, Енисей, Урал, Обь, Ганг, Ориноко, Амазонка, Темза, Сена ва Одер Байкал кўли ҳажмига тенг сув ҳавзасини тўлдириши учун қарийб бир йил керак бўлади.
7. Россия – ҳудуди ўн иккита дарё билан ювилиб турадиган ягона давлат.
8. Россияни Америкадан 4 километр ажратиб туради. Бу Ратманов ороли (Россия) ва Беринг бўғозидаги Крузенштерн ороли (АҚШ) орасидаги масофадир.
9. Россиянинг маданий маркази Санкт-Петербургда 2000 та кутубхона, 221 та музей, 100 та концерт зали, 80 тадан ортиқ театр, 80 та клуб ва маданият уйи, 62 та кинотеатр, 45 та галерея бор.
10. Москва Кремли – дунёдаги энг катта ўрта аср қалъаси ҳисобланади.
11. Россия 16 та давлат билан чегарадош: Норвегия, Финляндия, Эстония, Латвия, Литва, Польша, Белоруссия, Украина, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Хитой, Монголия, Шимолий Корея, Япония ва АҚШ. Шунингдек, у иккита тан олинмаган давлатлар билан ҳам чегарадош: Жанубий Осетия ва Абхазия.
12. Дунёда Калашников автоматлари сони бошқа конструкциядаги барча автоматлар биргаликда қўшиб ҳисобланганда ҳам кўпроқ.
13. Энг машҳур компьютер ўйини – Tetris рус дастурчиси Алексей Пажитнов томонидан 1985 йилда яратилган.
14. Москва метросининг тўлиқ узунлиги – 379,1 км бўлиб, станциялар сони 221та.
15. Эрмитаж – дунёдаги энг йирик ва қадимий музейлардан бири. Унда тош асри ва ҳозирги даврни ўз ичига олган уч миллионта санъат асари бор. Агар ушбу асарларнинг ҳар бирини томоша қилиш учун бир дақиқадан сарфланса, Эрмитажга 25 йил давомида ишга қатнагандек кунига 8 соат вақт сарфлаш керак бўлади.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024