Макгрегор Нурмагомедов билан жангдаги ўз хатоларини маълум қилди
Аралаш йўналиш (MMA) бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга қарши енгил вазн тоифасида Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони номи учун кечган жанг якунларини сарҳисоб қилди.
«Биринчи раунд. Ўйлайманки, очколар бўйича биринчи раунд унинг фойдасига ҳал бўлди. У тепадан позицияни ушлаб олди. Шундан кейин ҳеч қаерга қимирламади ва ҳеч қандай зарар етказмади. Лекин у тепада эди. Жанг нуқтаи назаридан, биринчи раунд менинг фойдамга ҳал бўлди. Мен унга бир нечта аниқ зарба бериб, тажовузкор ҳаракат қилдим. Чап қўл билан тўғри зарба, бошга тизза билан, тирсаклар билан клинчдаги зарбалар. Рақиб деярли бутун раунд оёқлари билан қафасга таяниб турди», - деб ёзади инстаграмда Макгрегор.
Жангчининг таъкидлашича, иккинчи раундда Нурмагомедов тасодиф туфайли баҳс тақдирини ҳал қилган зарбани берди.
«Бу яхши зарба эди. Шундан сўнг мен дарҳол ўзимга келдим ва жавоб қайтаришга уриндим, аммо рақиб чиқиб кетди. Ақлли усул, бу унга раундни ўз фойдасига ҳал қилиш имконини берди. Ажойиб», - дея таъкидлаб ўтди ирландиялик.
Макгрегорнинг фикрига кўра, рақибининг тик турган ҳолдаги ишига жиддийроқ муносабатда бўлганида, жанг бошқача якун топиши мумкин эди.
«Мен зарбалар алмашишга тайёрланмаган эдим. Тик ҳолатда спаррингларда деярли ишламадик. Фақат грэпплинг/кураш. Мен бу хатони энди қайтармайман. Партердан ҳимояга кўп эътибор қаратиб юбордим ва ўзим ҳужум қилмадим. Бу мен учун яна бир хато бўлди.
Ҳеч кимга қулоқ солманг ва ўзингизнинг кучли томонларингиз нимадан иборат эканини билиб юринг. Сиз ўзингизга ўзингиз хўжайинсиз. Фақат ўзингизни эшитинг», - дея айтиб ўтди UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони.
Ирландияликнинг маълум қилишича, ташаббус учинчи раундда унинг томонида бўлган ва у жангнинг учинчи қисмини ўз фойдасига ҳал қилган.
«Тўртинчи раунд. Тикланиш яхши даражада бўлмади. Бу менинг айбим. Мен бошида зарбалар алмашинувида ғалаба қозондим, лекин у яна оёқларга ёпишди. Мен бироз ёмон ҳолатга тушиб қолдим, раунд якунланишига эса 3 дақиқа қолганди. Чиқиб кетишга ҳаракат қилдим ва қафасга елкам билан туриб қолдим. Барқарор позиция, лекин мен жуда муҳим хатога йўл қўйдим ҳамда елкамни бериб қўйдим. Шундан кейин у моҳирона ва ҳалол тарзда жангни ўз ғалабаси билан якунлади», - деб ёзади Макгрегор.
Жангчининг қайд этишича, баҳс ажойиб тарзда бўлиб ўтди.
«Мен қайтаман ва олдингидек ўзимга ишончим катта бўлади. Максимал даражада тайёр бўламан. Агар менга реваншни дарҳол беришмаса - муаммо йўқ. Камар учун кейинги даъвогар билан учрашишга тайёрман. Нима бўлган тақдирда ҳам, мен тайёр тураман. Ҳаммангизни яхши кўраман, мухлисларим. Яқинда кўришамиз», - дейди Макгрегор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC раҳбари Нурмагомедов энди ким билан жанг ўтказиши кераклигини айтганди.
Мавзуга оид
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024
Россияда Ҳабиб Нурмагомедовнинг мол-мулки хатланди
19:55 / 01.07.2024
Ҳабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисобрақамлари музлатиб қўйилди
21:45 / 08.04.2023