Спорт | 01:00 / 24.10.2018
8886
1 дақиқада ўқилади

Рим метросида эскалаторнинг бузилиши оқибатида "ЦСКА" мухлислари жабрланди

“ЦСКА” футбол клубининг 30 мухлиси Чемпионлар лигаси доирасида “Рома” билан учрашув олдидан Рим метроси станцияларидан биридаги эскалаторнинг бузилиши оқибатида жабрланишган. Бу ҳақда Россиянинг Римдаги элчихонасида маълум қилинди. 

“Република” станциясидаги эскалатор маҳаллий вақт билан соат 19:00 атрофида, метронинг энг тиғиз соатларида носоз ишлай бошлаган. Воқеа видеосида эскалатор кескин тезлашиб, унинг охирида одамлар зиналардан тушишга улгуролмай қолиб, бир-бирининг устига йиқилганини кўриш мумкин. Баъзилар қўшни эскалаторга сакраб ўтиб олишга улгурган.

Таъкидланишича, жабрланувчилардан 7 киши замбилларда олиб кетилган, уларнинг аҳволи оғир. Яна 5 киши ўртача оғирликдаги жароҳат олган, 18 жабрланувчи енгил жароҳатлар билан станцияни ўзи мустақил тарк эта олган. 

Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, воқеа маст ҳолдаги россиялик фанатларнинг эскалаторда сакрай бошлагани сабабли содир бўлган.

Мавзуга оид