Интернет орқали 14 млн сўмни ўғирлаган шахс қўлга олинди
Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жорий йилнинг 21 октябрь куни Жиззах шаҳар Ш.Рашидов кўчасида яшовчи М.А. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у шу йил 17 октябрь куни пластик карточкасига 14 млн. сўм пул туширганлиги ва ушбу пулларни номаълум шахс ўғирлаб олганлигини маълум қилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Арнасой туманида яшовчи Ш.П. электрон ижтимоий тўлов тармоғи орқали рухсатсиз бошқа бир таниши М.М.нинг пластик картасига ўтказганлиги аниқланиб, Ш.П. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:48 / 19.09.2024
Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди
19:02 / 09.09.2024
Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди
09:25 / 05.09.2024
Жиззахда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
14:14 / 26.08.2024