Мудофаа вазирлиги ходимларини Тошкент шаҳрига доимий пропискага қўйиш тартибига қўшимча киритилди
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ҳамда ишчи ва хизматчиларини доимий прописка қилиш тўғрисида ички ишлар органларига илтимоснома киритиш ваколати мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари зиммасига юкланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz'га хабар қилмоқда.
2018 йил 24 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Шунга кўра, Мудофаа вазирлиги ходимларини Тошкент шаҳрига доимий пропискага қўйиш тартибига қўшимча киритилди, яъни Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ҳамда ишчи ва хизматчиларини доимий прописка қилиш тўғрисида ички ишлар органларига илтимоснома киритиш ваколати мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари зиммасига юкланди.
Ушбу қарор ижросига қаратилган мудофаа вазирининг буйруғида фақат юқори малакали ва тор ихтисосликдаги ҳарбий хизматчилар ҳамда ишчи ва хизматчиларни лавозимда турадиган даврга прописка қилиниши лозимлигига эътибор қаратилиши таъкидланди. Прописка қилиш учун асосланмаган илтимосномалар киритган, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ҳамда ишчи ва хизматчиларнинг лавозимдан озод қилинганлиги, бошқа ишга ўтганлиги ёки пенцияга чиққанлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бермаган командир ва бошлиқлар бунга шахсан жавобгар бўлиши огоҳлантирилди. Доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома тегишли ҳужжатлар билан бирга қатъий равишда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси орқали киритилади.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024