Ўзбекистон | 10:18 / 26.10.2018
18232
1 дақиқада ўқилади

Пахта-2018. Шовот тумани прокурори ҳайфсан олди

25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган селектор давомида Хоразм вилояти Шовот тумани прокурорига ҳайфсан берилди.

«Kun.uz» манбаси маълумот беришича, у пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларида сусткашликка йўл қўйгани учун огоҳлантирилган.

Бундан аввалроқ, Қашқадарё вилояти Нишон тумани прокурори Бахтиёр Раҳматович Исматов пахта теримидаги сусткашлик учун ишдан олинганди.

Шунингдек, Бўка тумани прокурори ҳам пахта-2018 тадбирлари доирасида алмаштирилди.

Мавзуга оид