Спорт | 14:46 / 29.10.2018
15728
1 дақиқада ўқилади

Конте таътилдан эрта қайтди. «Реал» туфайли

Фото: Getty Images

«Реал» клуби раҳбарияти яқин соатларда Хулен Лопетегини истеъфога чиқаради. Клуб «Барселона»га қарши ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлгач, мураббийда қолиш учун имконият қолмаган.

«Реал» мураббийлиги учун асосий номзод Антонио Конте бўлиб турибди. 

Tiempo de Juego хабарига кўра, 49 ёшли италиялик Мисрдаги таътилини муддатидан аввал тугатиб, Лондондаги уйига қайтиб келган.

Охирги хабарларга кўра, «Реал» Контени бугуноқ янги бош мураббий этиб тайинлайди. 

Конте шу йилнинг ёзида «Челси» мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.

Мавзуга оид