Ҳиллари Клинтон 2020 йилги АҚШ президенти сайловларида иштирок этиши мумкин
АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон 2020 йилда АҚШ президенти лавозими учун сайловларда яна номзодини қўйиши мумкинлигини айтди.
“Яхши, мен президент бўлишни истайман. Ўйлашимча, 2021 йил январда Овал хонада демократ бўлганда кўп иш қилишимизга тўғри келади”, деб айтган Клинтон Recode ахборот ресурсига берган интервьюсида.
Клинтон бунинг учун имкони бор барча ишни қилишини қўшимча қилган.
2017 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йилги сайловларда унга ютқазган демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон 2020 йилги сайловларда яна ўз номзодини қўйишга “умид қилиши”ни айтган.
Клинтон 2016 йилги сайловларда Трампдан кўра 3 млн овоз кўпроқ тўплаганига қарамай, АҚШ сайлов тизимининг ўзига хос жиҳатлари сабабли мағлуб бўлган. Сайловларгача кўпчилик айнан Клинтон ғолиб бўлишига ишонч билдирган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024