Мирзиёев: ойликларни инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш сиёсатини давом эттириш керак
Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга бюджетдан тўланадиган ойлик, пенсия ва нафақаларни инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш сиёсатини давом эттириш ҳақида топшириқ берди.
“Келгуси йил ҳам бюджетдан тўланадиган ойлик, пенсия ва нафақаларни инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш сиёсатини давом эттиришимиз керак. Бунда ойлик маошининг ўсиши нисбатан паст бўлган ижтимоий соҳа ходимларига асосий эътибор қаратиш, жумладан, тиббиёт ходимларининг ойлигини 26,5 фоизга, олий таълим ва фан муассасалари ходимлари иш ҳақини 1,5 баробарга ошириш зарур”, – деди давлат раҳбари.
2019 йилги бюджетнинг харажатлар қисми муҳокама қилинар экан, президент уни асосан ижтимоий ва иқтисодий соҳаларга йўналтириш зарурлигини таъкидлади.
Йиғилишда таъкидланганидек, ижтимоий нафақалар учун маблағлар ҳажмини 20 фоизга кўпайтириш, умуман, ойлик ва унга тенглаштирилган тўловларнинг давлат бюджети харажатидаги улушини 49 фоиздан 54 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.
2019 йилги Бюджетномани, шунингдек, солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар бўйича тегишли қонун лойиҳасини пухта ишлаб чиқиб, яқин вақт ичида Олий Мажлисга тақдим этиш вазифаси қўйилди.
Қўшилган қиймат солиғи тўлашнинг соддалаштирилган механизмини жорий этиш, мавжуд имтиёзларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, оптимизация қилиш бўйича ҳам топшириқлар берилди.
Қабул қилинган давлат дастурларини амалга ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Бунинг учун имтиёзли шартларда хорижий маблағларни жалб этиш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида таъмирланадиган объектларни аниқ шакллантириб, 2019 йилги Инвестиция дастурига киритиш зарурлиги қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк нархлар ўсишининг асосий сабаблари ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024