Тошкентдаги оилада рўй берган фожиага катта эҳтимол билан ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган
Тошкентнинг Чилонзор тумани, Гавҳар МФЙ, Дилхуш кўчасида истиқомат қилиб келган оиланинг 4 фарзанди вафот этишига нима сабаб бўлганига доир дастлабки хулосалар маълум қилинди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош Давлат санитария врачи Саидмурод Саидалиевнинг билдиришича, бу фожиага заҳарланиш сабаб бўлган, бироқ марҳумлар таомдан эмас, балки катта эҳтимол билан ис газидан заҳарланишган. Бу ҳақда воқеа жойида бўлиб қайтган KUN.UZ мухбири хабар қилмоқда.
Мухбир мазкур мусибат юзасидан тергов-суриштирув ишларини олиб бораётган мутасаддилар билан суҳбатлашган. Хусусан, Чилонзор туман прокуратураси мулозими мазкур ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилаётгани, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга, таъкидланишича, суд-тиббий экспертиза хулосалари чиқмасдан туриб, марҳумларнинг ўлимига нима сабаб бўлгани борасида аниқ фикр билдириб бўлмайди.
Мавзуга доир:
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимига кўра, мазкур фожиада ис газидан заҳарланиш тахмини тасдиқланса, ЎзР ЖКнинг 259-моддаси, яъни “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш” бўйича жиноий иш очилиши мумкин.
Таъкидлаш ўринлики, ҳозирча, марҳумларнинг вафотига нима сабаб бўлганига доир аниқ хулоса мавжуд эмас. Суд-тиббий экспертиза натижалари эълон қилинганидан сўнг, бу борада аниқ фикр билдириш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
20:44 / 06.11.2024