Вазирлар Маҳкамасида Агросаноат соҳасига вақтинча масъул тайинланди
Бугун, 31 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга янги вазифа топширилган.
«Kun.uz» манбаси хабар қилишича, Президент админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов президент топшириғига кўра, бош прокурорга Ўзбекистон ҳукуматида янги вазифа топширилганини маълум қилган.
Эндиликда Бош прокуратурага Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг самарали фаолият олиб боришида кўмаклашиш ва бу соҳада қонуннинг қатъий ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев шов-шувли равишда ишдан бўшатилганди.
Маълумот учун, Отабек Муродов 1975 йили Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Бош прокуратуранинг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси, Адлия вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
У 2002 йили Президент фармонига кўра «Жасорат» медали билан тақдирланган. 2017 йил мартида Ўзбекистон Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. У 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:35 / 16.10.2024
Тошкент вилоятига мингта янги автобус харид қилинади
17:10 / 30.04.2024
"Тўра Абдиевич, қаттиқроқ олинг" - Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида
12:23 / 22.09.2023