Жаҳон | 23:36 / 01.11.2018
30215
1 дақиқада ўқилади

Табиати дастлабки кўринишида энг яхши сақланиб қолган давлатлар маълум қилинди 

Фото: Global Look Press/Serguei Fomine

Табиати дастлабки кўринишида энг яхши сақланиб қолган давлатлар рўйхати маълум қилинди. Рўйхатга Россия етакчилик қилмоқда. Ушбу давлатнинг 15 млн квадрат километрлик ҳудудини ёввойи ҳолда сақланиб қолган деб ҳисоблаш мумкин. 

2-ўринни Канада, 3-ўринни Австралия эгаллаган. Етакчи бешталикдан АҚШ ва Бразилия ҳам ўрин олган. Бу бешта давлатда сақланиб қолган ёввойи табиат ҳажми бутун дунёдаги шундай жойларнинг 70 фоизини ташкил қилади.   

Экологларнинг таъкидлашича, ҳозирда қуруқликнинг 77 фоизи (Антарктидадан ташқари) ва океаннинг 87 фоизи инсон аралашувига учраган. Тегилмаган ҳудудлар экотизим ва биологик турфаликни сақлаб қолиш учун буфер ҳудуд ҳисобланади.

30 октябрда Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси сайёрамизда ёввойи жонзотларнинг сони 40 йил ичида 60 фоизга камайиб кетганини маълум қилган. Бунга инсон фаолияти бош сабаб қилиб кўрсатилган.

Мавзуга оид