Жаҳон | 10:38 / 02.11.2018
8365
2 дақиқада ўқилади

Араб коалицияси Ямандаги авиабазага ҳужум қилди

Фото: Ali Owidha/Reuters

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яман ҳукумат қўшинларининг ҳарбий базаси объектларига 30дан ортиқ зарбалар берди. Бу ҳақда Al-Ekhbaria телеканали коалиция вакилига асосан хабар қилмоқда.

Ҳарбийлар вакилининг таъкидлашича, авиазарбалардан мақсад баллистик ракеталар, уларни учиш мосламалари ва учувчисиз учар қурилмалар бўлган. Унинг қайд этишича, базага жуда яқин масофада жойлашган Сана халқаро аэропорти авиазарба пайтида зарар кўрмаган ва ўз фаолиятини оддий режимда давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШ Ямандаги урушни тугатиш ниятида эканини хабар берганди.

New York Magazine’нинг ёзишича, Америка Қўшма Штатлари Ямандаги урушга бутунлай якун ясаш ниятида. Хусусан, бу ҳафта АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Ямандаги урушни тугатишга чақиришди. АҚШ мудофаа маҳкамаси раҳбарининг сўзларига кўра, «тинч жараёнга нафақат яқин келажакда ҳаракатланиш керак», балки Вашингтон буни яқин «30 кун ичида» қилиши керак, дейилади материалда.

Нашрнинг таъкидлашича, бу Яманда уч йил муқаддам уруш бошланганидан бери у ҳақдаги энг қатъий баёнотдир. Ушбу қадамлар БМТ томонидан «дунёдаги энг ёмон гуманитар инқироз», деб аталувчи Ямандаги урушни тугатишга қаратилган мувофиқлаштирилган турткининг бир қисмидир, деб ёзади NY Mag.

Мавзуга оид