АҚШ Эронга қарши киритилган янги санкциялар рўйхатини эълон қилди
АҚШ Эроннинг 700 дан кўпроқ шахси, ташкилоти, самолётлари ва кемаларини санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилди.
Унга кўра, “қора” рўйхатга Эроннинг энг йирик авиакомпанияси Iran Air, Эрон атом энергияси ташкилоти, 70 та молиявий ташкилот, жумладан 14 та йирик банк тушган. Вашингтон бу ташкилотларни “барқарорсизлаштирувчи фаолият”ни молиялаштиришда айбламоқда.
Бу ташкилотлар билан бизнес олиб борувчилар АҚШнинг иккиламчи санкциялари остига тушиши мумкин. Бироқ 7 та давлат Эрон билан иш олиб боришда вақтинчалик истисно олди: Хитой (жумладан, Тайвань), Ҳиндистон, Италия, Греция, Япония, Жанубий Корея ва Туркия.
АҚШ молия вазирлигида бу санкциялар Теҳронга қарши бир вақтда киритилган энг катта кўламли чоралар эканлиги таъкидлаб ўтилган.
Таъкидланишича, санкциялар Эрон тузумига мисли кўрилмаган молиявий босим ўтказади ва Эроннинг батамом ядровий қуролга эга бўлиши олдини оладиган ва баллистик ракеталар ишлаб чиқаришини тўхтатадиган битим бўйича келишишга имкон беради.
АҚШ молия вазири Стивен Мнучин Теҳрон ушбу санкциялар туфайли молиявий яккаланиш ва иқтисодий турғунликка учрашини айтган. Шу билан бирга АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эрон билан атом бўйича янги битим тузиш эҳтимоли борлигини айтган.
Эрон раҳбарияти янги санкцияларга кескин муносабат билдирди. Жумладан, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат нефть сотишни давом эттиришини ва Вашингтонни афсус қилишга мажбур қилишини айтган.
Мавзуга оид
18:17
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
13:58
«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
12:46
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
12:37