Спорт | 22:11 / 07.11.2018
29540
1 дақиқада ўқилади

FIFA пенальти тепиш қоидасига ўзгартириш киритиши мумкин 

Фото: Москва24

FIFA 11 метрлик жаримани амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритиш имконини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда News.ru нашри хабар берди. 

Ўзгаришларга кўра, футболчиларга пенальти амалга оширилгандан кейин дарвозабон томонидан қайтарилган ёки дарвоза устунидан қайтган тўпга тегиш тақиқланади.

Агар ушбу ўзгартиришлар футбол қоидаларига киритилса, аниқ амалга оширилмаган пенальтидан кейин ҳимояланаётган жамоа фойдасига эркин зарба тайинланади.

Мавзуга оид