Хитойда итларни сайр қилдиришга коммендантлик соати киритилди
Хитойнинг Вэньшань шаҳри раҳбарияти ит эгаларига итларини кундузи сайр қилдиришни тақиқлади. Энди ит билан кўчага кечки соат 10дан эрталабки соат 7 гача чиқиш мумкин бўлади. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Бундан ташқари, шаҳар раҳбарияти итнинг тасмаси бир метрдан ошмаслиги ва уни фақатгина катталар сайр қилдира олиши ҳақида қарор чиқарган. Шаҳарнинг ҳайвонлар соғлиғи бўйича инспекторининг айтишича, тақиқлов итларнинг одамларга кўплаб ҳужумлари сонини камайтиради ва қутуришнинг тарқалишига қарши курашда ёрдам беради.
Вэньшан раҳбариятидаги бир манбанинг маълум қилишича, янги қоидалар шаҳарликларнинг кўплаб мурожаатларига кўра жорий қилинган. Унинг айтишича, аҳоли билан ишлаш департаменти ҳар куни тажовузкор итлардан шикоят қилинган бир неча қўнғироқ олган. Бироқ тақиқлов киритилгандан кейин шикоятлар сони камайган.
Янги қоидаларга кўра, итни белгиланмаган вақтда кўчага олиб чиқиш учун жарима солинмайди, балки қоидабузарлар билан тушунтириш ишлари олиб борилади.
Хитойдаги қонунларга кўра, итлар эгалари итларини эмлатишлари ва ҳар йили махсус лицензияга ҳақ тўлашлари керак. Итнинг ўлчамига кўра лицензия нархи 2000 юангача (290 доллар) туради.
Мавзуга оид
16:47 / 29.10.2024
Ҳиндистонлик бизнесмен деярли бутун бойлигини итига мерос қолдирди
13:34 / 17.10.2024
Тошкент туманида ит ёш болани ўлдириб қўяй деди. Унинг эгаси 370 минг жарима билан қутулиб кетади
17:55 / 14.09.2023
Полициянинг хизмат итлари: улардан қачондан фойдалана бошланган ва ҳозир қандай тайёрлади?
21:08 / 19.08.2023