Фан-техника | 13:34 / 09.11.2018
6543
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Huawei Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш учун илғор ечимларни таклиф қилмоқда

Мазкур йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Huawei компанияси Ўзбекистон электрон тижорат ассоциацияси томонидан ташкил қилинган «E-commerceDay» конференциясида расмий ҳамкор сифатида иштирок этди. Ушбу конференция интернет-савдо соҳасида хизмат кўрсатадиган провайдерлар, ритейл ва электрон тижорат, шунингдек, IT ва инновацион ишланмалар тайёрлайдиган компаниялар вакиллари учун Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш йўналишларини муҳокама қиладиган майдонга айланди. Россия, Беларусь, Украина, Хитой, АҚШ ва Ўзбекистон номидан қатнашган спикерлар электрон тижоратни юксалтириш бўйича ўз тажрибалари ва  ҳаётий мисоллар билан ўртоқлашдилар.

Фото: Huawei

Huawei компанияси мазкур тадбир доирасида Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратни ривожлантиришга доир қарашлари билан бўлишди, шу билан бирга, IP-телевидение базасидаги телевизион-тижоратнинг ишлаш хусусияти ва имкониятларини намойиш қилди. Ушбу ечим ёрдамида мобиль ва қайд қилинган алоқа операторлари учун ўз бозорингизни ўстириш ва барча истеъмолчиларга қулай бўлган коммуникация платформасини яратиш мумкин.

Фото: Huawei

Ўзбекистондаги Huawei  компаниясининг корпоратив коммуникациялар департаменти директори Даврон Азизовнинг айтишича,Huawei Ўзбекистонда электрон тижорат тараққиётини биринчи навбатда мамлакатдаги барча аҳоли пунктларини юқори тезликдаги ва ҳамёнбоп интернет билан қоплашга имкон берадиган кенг полосали алоқа тизимларини яратишда ва унинг асосида мобиль интернет қамровини кенгайтириш лозимлигида кўради.

Фото: Huawei

«Айнан шу мақсадда компаниямиз мавжуд тармоқлар асосида фойдаланувчилар учун ишончли алоқани яратиш ва бу орқали уларни мамлакатимиз рақамли иқтисодиётининг фаол аъзоларига айлантириш учун инновацион ечимларни тарғиб қилиш мақсадида ҳозирда давлатимизнинг мутасадди орган вакиллари билан мазкур мавзу юзасидан  бирламчи муҳокамалар олиб борилмоқда. Ана шундай ечимлардан бири сифатида Huawei Rural Star технологиясини мисол қилиб келтириш мумкин. Дизель генераторлар ўрнига қуёш батареяларидан самарали фойдаланиш, ўрнатишга кетадиган харажатларнинг камлиги ҳамда тезда ўзига сарфланган маблағни қоплаши ушбу ечимнинг устун томонлари ҳисобланади» - деб қайд этади  Даврон Азизов.Шуни таъкидлаш жоизки, жорий йилда Huawei компанияси«Инновация куни» доирасида UMS билан ҳамкорликда Ўзбекистонда биринчи бўлиб Rural Star технологиясини намойиш қилиб, уни ишга туширди. Бунинг натижасида эса Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Сино аҳоли пункти мобиль алоқа билан таъминланди.

Фото: Huawei

Ҳозирги кунда кенг полосали алоқа тизими ва мобиль алоқа Марказий Осиё кесимида олиб қаралганда жуда чекланган ҳудудни қамраб олган. Ушбу минтақада кенг полосали тармоқнинг қамрови атиги 34 фоизни ташкил этади холос.  Илғор АКТ инфратузилмаси — бу иқтисодий ўсиш ва интеллектуал дунёни яратиш учун кучли рағбатдир. Мазкур йилда чиқарилган Huawei компаниясининг глобал тармоқ таъсири индексида кўрсатилишича, АКТ соҳасига киритиладиган инвестициянинг йигирма фоизга ўсиши ялпи ички маҳсулотни 1фоизга, иш самарадорлигини эса 20 фоизга оширади. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид