Ўзбекистон | 18:20 / 11.11.2018
27469
9 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда алифбо ислоҳоти, Тожикистонда маҳбуслар исёни, Бекобод боғчасидаги оммавий заҳарланиш ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқеа ва ҳодисаларнинг энг муҳимларини Kun.uz’нинг анъанавий ҳафталик дайжестида яна бир карра эсга оламиз.

ЎЗБЕКИСТОН. ҲАФТАНИНГ МУҲИМ ХАБАРЛАРИ

Расмий хабарлар

·       2019 йил Ўзбекистонда тиббиётни ривожлантириш йили бўлади

·       Ўзбекистонда 2021 йилдан мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилади

·       Тошкентда демократик янгиланишда аёлларнинг ролига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

·       Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича декларация қабул қилинади

·       Ўзбекистонда Сайлов кодекси ҳамда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати бўлади

Истеъфо ва тайинловлар

·       Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

·       Халқ таълими вазирига янги ўринбосарлар тайинланди. Вазир ўринбосарлари сони ошди

·       Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокимлари: улар ҳозир нима иш билан банд?

·       Сурхондарёда яна бир туман ҳокими ўзгарди.

·       Денов туманига янги ҳоким тайинланди

Иқтисодиёт

·       GM Uzbekistan Damas ва Labo ишлаб чиқаришни кўпайтиради

·       «Ўзавтосаноат»: GM Uzbekistan бир кунда 1000та автомобиль ишлаб чиқармоқда

·       GM Uzbekistan автомобилларини харид қилиш бўйича янги платформа тақдим этилди

·       Ўзбекистон аэропортлари бошқаруви хорижий инвесторларга топширилиши мумкин

·       Ўзбекистонда йирик балиқчилик кластерлари уч йил муддатга барча солиқлардан озод этилади

Молия ва банк тизими

·       2019 йилда иш ҳақи инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда оширилади

·       Тиббиёт ходимларининг маоши икки босқичда оширилади — Президент қарори

·       ХВЖ Ўзбекистонга икки йил доимий маслаҳат беради — Ж.Қўчқоров

·       ХВЖ: Ўзбекистон ислоҳотларни давом эттириши керак, аммо кредитлар камайтирилиши лозим

·       ХВЖ: Ўзбекистоннинг ҳозирги солиқ тизими иш ўрни ташкил этган компанияларни «жазолайди»

Ҳуқуқ тартибот

·       Бекободдаги боғчалардан бирида 56 бола ва 2 нафар тарбиячи заҳарланди. Вазирлик Бекободдаги боғчада рўй берган оммавий заҳарланиш тафсилотларини маълум қилди

·       Бекобод тумани туғруқxонасида ҳомиладор аёл ўлимида айбланган гинеколог суд қилинади

·       Тошкентлик уч опа-сингил ўлимида айбланган шифокорларга суд ҳукми ўқилди

·       Хоразмлик журналист озод этилди. Прокуратура журналист Давлатназар Рўзметов иши бўйича текширув ўтказмоқда

Долзарб мавзулар

·       5 йиллик қамоқ, товон пули ва унутилмас дард. Ақтўбе фожиаси иши якунланди

·       Йил бошидан буён Самарқандда озиқ-овқатдан 57 киши заҳарланди ва бир киши вафот этди

·       Андижонда пуллар ажратилган, лекин айримлар уни мақсадсиз ишлатган — Марказий банк ва вилоят прокуратураси изоҳи

·       Водий вилоятларини электр энергияси билан таъминловчи Тўрақўрғон ИЭС қачон ишга тушади?

KUN.UZ суриштируви

·       Каттақўрғон туманида ҳокимлик мутасаддилари 82 ёшли бобонинг молини сўйиб, хомталаш қилишгани ҳақида ҳикоя

·       Ҳокимиятларда ҳужжатлар қачон тартиб билан юритилади? Қамашилик фермернинг 15 йиллик ҳасрати

·       Хонқа деҳқон бозоридаги аҳвол абгор – вазият қачон ўнгланиши номаълум

·       ИИВ Самарқанд академик лицейи. Ўқувчи нимадан норози?

Обуна–2019

·       Мажбурий обуна ҳисобидангина тирик бўлиб турган нашрларнинг яшашга ҳаққи борми?

·       Бекободда ўқитувчилар обунага мажбурланиши ортидан туман халқ таълими бўлими мудири ишдан кетди

·       Обуна — О, бу надур?

·       «Газета-динозавр» – йўқотилгач, қадри билинади

·       Фейклар, дезинформация ва рақамли маълумотлар даври – ЕХҲТ журналистика келажаги ҳақида

Жамият

·       Алифбо ислоҳоти халқни саводсиз қиладими?

·       Тошкентда совуқ сув нархи яна ошмоқда. Жорий йилда учинчи марта

·       Собиқ иттифоқ сарқити ҳисобланувчи меҳнат дафтарчалари бекор қилинади

·       Ваннадаги бола воқеаси. Боғчалардаги кулгили ва аянчли ҳолатлар

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

·       Тожикистоннинг Хўжандидаги колонияда маҳбуслар исён кўтарди. 13 киши ҳалок бўлди

·       Австрияда «Россия жосуси» можароси. Путинни тўйига таклиф этган вазир Москвага сафарини бекор қилди

·       Макрон Путин ва Трамп учрашувини барбод қилди

·       Эрдўған АҚШнинг Эронга нисбатан санкцияларини нотўғри деб атади

·       Вашингтон: Эрон АҚШ санкцияларини «айланиб ўтмоқда»

·       Россия иқтисодиётининг бош муаммолари маълум қилинди

·       Индонезияда ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиси топилди.

·       Индонезияда авиаҳалокат қурбонларини қидириш амалиёти якунланди

·       Қозоғистон янги сунъий йўлдош билан қўшни республикалардаги алоқани таъминлашни режалаштирмоқда

·       Boeing 737 самолётлари ўз-ўзидан пастга шўнғиши мумкинлиги аниқланди – ОАВ

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

·       ФИФА президенти ЖЧ-2022 иштирокчилари сони оширилиши эҳтимолига баҳо берди

·       ФИФА пенальти тепиш қоидасига ўзгартириш киритиши мумкин

·       «Кашима Антлерс» Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди

·       Ўзбекистон ОТЖнинг Токио олимпиадаси йўлидаги илк рақиблари маълум бўлди

·       «Пахтакор» «Локомотив» чемпионлигини кечиктирди, «Навбаҳор» бронза медалларига яқинлашди

·       Мисрда Муҳаммад Салоҳнинг ғалати ҳайкали ўрнатилди

·       Роналду «Реал»нинг яна бир футболчисини «Ювентус» раҳбариятига тавсия қилди

·       Одил Аҳмедов Хитой чемпионига айланди

Мавзуга оид