Иқтисодиёт | 23:50 / 12.11.2018
7446
1 дақиқада ўқилади

Эрон марказий банки SWIFT тўлов тизимидан узиб қўйилди

SWIFT компанияси ўз тизимидан Эроннинг марказий банки ва бошқа молиявий муассасаларини узиб қўйди. Бу ҳақда АҚШ молия вазири ўринбосари Сигал Манделкерга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

SWIFT бир ҳафта аввал Эроннинг бир қатор банкларини ахборот алмашиш тизимидан узиб қўйганини маълум қилганди. Ушбу қарор АҚШнинг Эронга қарши санкцияларни тиклаши билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган.  

SWIFT банклараро ахборот алмашиш ва тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган халқаро тизим бўлиб, унинг таъсисчилари 19 та давлатдан 248 та банк ҳисобланади.

Мавзуга оид