Хитой уйғурлар лагерлари ҳақидаги «миш-мишларга» эътибор бермасликка чақирди
Шинжонда мусулмонлар қайта тарбиялаш лагерларига мажбурий равишда қамаб қўйилаётгани ҳақидаги хабарларни одамлар эътиборсиз қолдириши керак. Хитой ташқи ишлар вазири Ван И германиялик ҳамкасби Хайко Маас билан учрашувидан сўнг шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда Reuters.
Вазирнинг сўзларига қараганда, одамлар маҳаллий ҳукуматнинг терроризм билан кураш, экстремизм тарқалишига якун ясаш ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини тушунади ҳамда қўллаб-қувватлайди. «Одамлар миш-мишларга қулоқ тутиши керак эмас, сабаби Шинжон-Уйғур мухтор тумани ҳукумати минтақадаги вазиятни бошқалардан кўра яхшироқ билади», - деди у.
Ван Ининг қўшимча қилишича, расмийлар хатти-ҳаракати терроризмга қарши курашда халқаро ҳамжамият томонидан кўрилаётган чораларга тўлиқ мос келади. «Агар биз терактларнинг олдини олсак, унда терроризм тарқалмайди ва мустаҳкамлана олмайди», - дея таъкидлаб ўтди дипломат.
Агентликнинг ёзишича, бир неча Ғарб мамлакатлари, шу жумладан, Канада, Франция, Германия ва АҚШ Хитойни Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги мусулмонлар оммавий равишда ҳибс қилинган лагерларни ёпишга чақирган. Сентябрь ойида Вашингтон уйғурлар камситилаётгани туфайли Хитойга қарши санкциялар қўллаш эҳтимолини кўриб чиқаётгани маълум бўлганди.
Октябрь ойида Пекин биринчи маротаба Шинжон-Уйғур мухтор туманида «шахсий ва профессионал-малака таълими бўйича тадбирлар ўтказилувчи махсус ўқув марказлари» ҳақида маълумот берди. Уларда ҳуқуқдан дарс ўтилади, «мафкуравий тарбиялаш билан шуғулланишади, ўй-хаёлларни тартибга солиш, хатти-ҳаракатларни тўғрилаш, давлат тили бўлган хитойчани ўрганиш учун ёрдам беришади».
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023