Жаҳон | 09:54 / 14.11.2018
10552
1 дақиқада ўқилади

МРБ террорчиларга қарши «ҳақиқат зардобини» қўллашга ҳаракат қилган - ОАВ

Фото: REUTERS

АҚШ Марказий разведка бошқармаси 2001 йил 11 сентябр терактлари ортидан террорчиларга қарши «ҳақиқат зардоби» қўллаш имкониятини ишлаб чиққан. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Америка фуқаролик ҳуқуқлари ҳимояси иттифоқи томонидан эълон қилинган тегишли ҳисоботда бу борадаги ишланмалар бўлгани ҳақида сўз юритилади.

Ҳисоботда айтилишича, Марказий разведка бошқармаси мос келувчи воситани топиш учун кенг миқёсли тажрибалар ўтказган. Унинг ёрдамида террорчилар маълумотни ошкор қилиши осонроқ бўларди.

Аниқлик киритилишича, бошқарма шундай хулосага келганки, бунда энг яхши таъсирни мидазолам препарати кўрсатган. У асосий эффектидан ташқари, енгил амнезияга сабаб бўлган, бу эса маҳкама томонидан керакли қўшимча, деб топилган.

Препаратдан фойдаланиш учун АҚШ Адлия вазирлигидан рухсат олиш керак эди, аммо у талаб қилинмаган ва 2003 йилда тадқиқот тўхтатилган.

Мавзуга оид