Light | 19:16 / 14.11.2018
12476
1 дақиқада ўқилади

Психологлар: Ижтимоий тармоқлар одамлар психикасига салбий таъсир кўрсатмоқда

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб вақтни ўтказиш нафақат вақтни кетказиш, балки психика учун хавфли машғулот ҳамдир. Зеро порталлар турли муаммоларга сабаб бўлиши мумкин, масалан, инсон хавотирланиб, ёлғизликни кучлироқ ҳис қила бошлайди, дейилади med-heal.ru сайтида.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда вақт ўтказишни яхши кўрувчи кишилар ўзини етарлича баҳолай олмайди. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, ҳатто соғлом одамда ҳам ментал саломатлик билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Депрессив ҳолатга мойиллиги бўлган инсон учун эса бу ҳақиқий муаммодир. 

“Бугун биз ғаройиб парадоксни кузатяпмиз: аслида одамларни бирлаштириши керак бўлган ижтимоий тармоқлар уларни жуда ёлғиз ва бахтсиз қилмоқда. Бу масалани батафсилроқ ўрганиш керак, албатта, бироқ ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсирини бугуннинг ўзида ҳам кўриш мумкин”, - дейди тадқиқот муаллифларидан бири, Пенсильвания университети олими Мелисса Хант.

Мавзуга оид