АСEАН саммитида Хитой ва АҚШ ўртасида минтақа бўйича бўлиниш юз берди
Америка Қўшма Штатлари ва Хитой Ҳинд-Тинч океани минтақасига турли позицияда қарамоқда, уларнинг фикрлари Жануби-Шарқий Осиё давлатлари саммитида ажралди. Ушбу минтақа мамлакатларининг иқтисодий ҳамда стратегик манфаатлари икки қудратли давлат билан чамбарчас боғлиқдир, деб ёзмоқда Associated Press.
Сингапурдаги АСEАН саммитида сўзга чиққан вице-президент Майк Пенс минтақада «империяча амбициялар ва тажовузкорликка» ўрин йўқлигини маълум қилди. Пенcнинг таъкидлашича, АҚШнинг минтақага содиқлиги «қатъий ҳамда ўзгаришсиз».
«Ҳинд-Тинч океани минтақаси бўйича позициямизда биронта халқ чиқариб ташланмайди. У ҳар бир мамлакат ўз қўшниларига ҳурматда бўлиши, мамлакатларимизнинг суверенитети ва халқаро қоидаларига ҳурмат билан қарашини талаб этади», - деди Пенc.
Агентликнинг қайд этишича, АҚШ вице-президенти шу тарзда, яширин шаклда Хитойнинг ўсиб бораётган таъсири ва унинг Жануби-Хитой денгизидаги ҳарбий экспансиясини қоралаган. Шу билан бирга, Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян Сингапурдаги саммит доирасида Хитойнинг бутун минтақа бўйлаб ўсиб бораётган таъсирига оид қўшнилар ташвишига барҳам беришга ҳаракат қилди, дейилади материалда.
ХХР Давлат кенгаши бош вазири АСEАН етакчилари билан учрашув давомида уларни Америка савдо сиёсати туфайли бироз қўзғалган жаҳон бозорларини барқарорлаштиришда ёрдам кўрсатишга чақирди.
АСEАН давлатлари Хитойнинг АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти глобал савдо тизимидан воз кечиши бўйича хавотирини қўллаб-қувватлайди, у Хитой иқтисодиётини модернизация қилиш ва бойитишга ёрдам берди. Сингапурдаги учрашувларда қатнашган кўплаб раҳбарлар протекционизм билан курашиш ҳамда глобал савдони тартибга солувчи қоидаларни ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидладилар, дея қайд этади AP.
Билдирилишича, минтақа Жануби-Хитой денгизидаги можаролар туфайли АҚШ ва бошқа давлатларда жиддий ташвиш уйғотмоқда. АСEАН етакчилари бу туманда вазминликка келишиб олишди ҳамда денгиздаги кескинликни оширмаслик мақсадида керакли йўллар ва воситаларни муҳокама қилдилар, дея қўшимча қилади агентлик.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши нималарга олиб келиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
21:21
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42