Британиянинг Brexit ишлари бўйича вазири истеъфога чиқди
Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиш ишлари бўйича вазири Доминик Рааб ўз истеъфоси ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.
Шунингдек, Рааб Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг номига истеъфо ҳақида сўралган мактубни эълон қилди.
«Бугун мен Brexit ишлари бўйича вазир лавозимидан кетмоқдаман. Мен соф виждон билан бизнинг Европа иттифоқига алоқадор келишувимиз учун таклиф этилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлай олмайман», - дея таъкидлаб ўтди сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатнинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича музокаралар «охирги босқичда» тургани ҳақида маълум қилганди.
Мэйнинг таъкидлашича, Brexit’га қарамай, Британия ва Европа иттифоқи ўртасидаги муносабатлар яхши қўшничилик даражасида сақланиб қолади.
Мавзуга оид
21:52 / 17.09.2024
Буюк Британия ноқонуний миграцияга қарши курашга 75 млн фунт ажратади
20:09 / 14.09.2024
Британияда аёл фарзандини «икки марта туғди»
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
22:17 / 10.09.2024