Фан-техника | 12:02 / 19.11.2018
6674
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Нурсултон Назарбоев Остона шаҳридаги Huawei инновацион марказига ташриф буюрди

Фото: Huawei 

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган «AstanaHub» халқаро IT-стартаплар технопарки тақдимоти доирасида Huawei компанияси Марказий Осиё минтақасида навбатдаги инновацион демо-марказни ишга туширди. Мазкур тадбирда Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев, мамлакат ҳукумати расмийлари, чет эллик меҳмонлар, шунингдек, ахборот технологиялари ҳамжамияти вакиллари иштирок этдилар. Технопарк очилиши доирасида рақамли видео-кўприк ташкил қилиниб, унда Қозоғистон Республикаси бош вазири Бахитжан Сагинтаев, бош вазир ўринбосари Аскар Жумагалиев, Қозоғистон ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев қатнашдилар. «Киберхавфсизлик», «E-Government» ва «Ақлли шаҳар» каби йўналишлар рақамли сессиянинг асосий мавзуларига айланди.

Фото: Huawei 
Фото: Huawei 

«Huawei компанияси жамият ва саноатдаги рақамли трансформацияни йўлга қўйишда яхши ҳамкор бўлишга интилади. Шу боис инновацион марказнинг очилиши ишимиздаги муҳим босқич ҳисобланади», - дейди «Huawei Technologies Kazakhstan» бош директори Чжан Цинго. «Биз мамлакат ҳукуматининг «Рақамли Қозоғистон» давлат дастурида белгиланган барча вазифаларни бажариши ва кўзланган мақсадларга эришишига ишонамиз ҳамда Марказий Осиё ва бутун жаҳонда бу йўналишда рақобатбардошликни ошириш учун ёрдам кўрсатишга тайёрмиз. Бу биз учун шунчаки бир лойиҳа эмас, балки Қозоғистон IT-бозорига узоқ муддатли инвестиция, мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш йўлида интеллектуал ҳиссадир», - деб қўшимча қилди Huawei вакили.

Қозоғистон ҳукумати вакиллари мамлакатнинг рақамли трансформацияси учун компаниянинг инновацион ечимлари билан янада батафсил ва амалий тарзда танишиш мақсадида Хитойда жойлашган Huawei штаб-квартирасига тез кунда ўз вакилларини юборишни режалаштирган.

Фото: Huawei 

Huawei компаниясининг худди шундай инновацион маркази 2016 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда очилган эди. Бундай марказларни яратишдан кўзланган асосий мақсад технологик экотизимни ишлаб чиқиш бўлиб, унинг доирасида компания ҳамкорлари, буюртмачилар ва IT соҳасининг келажак мутахассислари Huawei томонидан яратилган муҳандислик ресурсларидан фойдаланиши, шунингдек, улар билан биргаликда компания миқёсида корпоратив ечимларни тайёрлаш ва синовдан ўтказиш кўзда тутилган. Бу каби ёндашув демо-марказларнинг асосий хусусияти саналади ва буюртмачиларнинг талабларига сезиларли даражада тўлиқроқ жавоб бера олади.

Инновацион марказларнинг энг муҳим ривожланиш йўналишлари ва тадқиқотлари орасидан: молия сектори, транспорт, энергетика, нефть ва газ, «хавфсиз шаҳар» ҳамда «ақлли уй» лойиҳалари доирасидаги ижтимоий хавфсизлик ва алоқа операторларига мўлжалланган ечимлар ўрин олган.  Кўргазмавий марказ муҳокама ва режалаштириш босқичида лойиҳа тугаллангандан кейин реал ҳаётда қандай шаклга эга бўлиши ҳақида тасаввур ҳосил қилишга имконият тақдим қилади.

Фото: Huawei 
Фото: Huawei 

Бундан ташқари, иқтидорли мутахассислар ва ёш олимлар амалий тажриба олиш мақсадида энг истиқболли ва замонавий Huawei технологиялари бўйича демо-марказдан автоматлашган ўқув маркази сифатида фойдаланишлари мумкин. Бундай демо-марказларни ишга туширишдан кўзланган асосий мақсадлардан бири ҳам шу аслида. Huawei компанияси мунтазам тартибда Тошкентдаги университет ва коллеж ўқувчилари учун «очиқ эшиклар кунлари»ни ташкил этиб келади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид