Жамият | 14:59 / 21.11.2018
10964
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда олти киши ис газидан заҳарланди

Иллюстратив фото

2018 йил 20 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи Д.У. (аёл) уйида қўлбола иситиш печига уланган табиий газни ёқиб назоратсиз қолдирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, оқибатда газ ўчиб қолиб, ундан сизиб чиққан ис газидан ўзи, қизи ва уйида меҳмонда бўлган 4 нафар қариндошлари заҳарланган.

Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига рухсат берилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ис гази сабабли яна бир киши вафот этганди.

Мавзуга оид