Жаҳон | 10:21 / 22.11.2018
19993
1 дақиқада ўқилади

Фаррош аёл шаҳодатномасидаги рақамни ўзгартиргани учун 10 йиллик қамоқ жазосига тортилди

Фото: © Flickr/n e o g e j o

Грециянинг Лариса шаҳри суди мактабда фаррош бўлиб ишловчи аёлни фирибгарлик учун 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Аёл таълим ҳақидаги шаҳодатномасидаги 5 рақамини 6 қилиб ўзгартирганликда, яъни 5-синфни битиргани ўрнига 6-синфни битирган қилиб кўрсатганликда айбланган. 

Taxydromos нашрининг маълум қилишича, аёл 1996 йилда мактаб фарроши лавозимига танловда иштирок этган. Аёл танловда иштирок этиш учун шаҳодатномасига яна бир йил қўшиб қўйган.

Суд ҳукми грек жамиятида норозилик уйғотган. 53 ёшли аёлнинг озод этилишини маҳаллий касаба ва аёллар уюшмалари талаб қилмоқда. Таъкидланишича, аёл фарзандлари ва ногирон эрини боқиш  учун шундай йўл тутишга мажбур бўлган. 

Мавзуга оид