Бош оғриғи безовта қиляптими? Музлаткични текширинг!
Бош оғриғи – ёқимсиз ҳолат. Ишхонада диққатни жамлашга, кечки пайтлари дам олиш ва ухлашга, тонгда эса – муаммоларсиз уйғонишга қўймайди. Дорилар бироз вақт давомидагина уни бартараф эта олади. Бироқ бошқа йўли ҳам бор – озиқ-овқат маҳсулотлари. Музлаткични кўздан кечиринг. Балки оғриқдан халос бўлишингиз учун сизга айнан мана шу маҳсулотлар етишмаётгандир.
B12 ва фолий кислотаси
Усиз зўриқиш, диққатни жамлай олмаслик ва мигрень сизни доимий равишда таъқиб қилади. Бу фойдали моддани назардан қочирманг. Дефицит ўрнини тўлдириш мақсадида менюга қизил лавлаги, қовоқ, тухумни киритинг.
B6
Янги сабзавот, дон-дун ва ловия бу витаминга бой. У нафақат ёқимсиз оғриқдан халос этади, балки ичак фаолиятини ҳам нормаллаштиради.
D витамини
Шунинг учун эрталаблари бошингиз оғрийди. Кўпроқ тухум ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилинг ва кўпроқ сайрга чиқинг.
Мис ва темир
Жигар, денгиз карами, ёнғоқлар сизга ёрдамга келади. Агар организмда бу элементлар кам бўлса, бош тез-тез оғрийди, артериал қон-босим тушиб кетади.
Агар овқатга боғлиқ бўлмаса-чи?
У ҳолда спорт, сайр, пиёда юриш – оддийроқ қилиб айтганда тоза ҳаводаги фаоллик. Саломатлик учун фойдали бўлган айнан шу машғулотлар куч ва қувват тўплашда ёрдам бериб, дорихонадаги ҳар қандай дори воситасидан кўра оғриқлардан яхшироқ халос этади.
Сиз юқорида айтилган маҳсулотларни истеъмол қиласизми?